Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондаги масжидда юз берган портлаш оқибатида ўндан ортиқ инсон ҳалок бўлди
Маълумот берилишича, портловчи қурилма масжид ичига ўрнатилган бўлган. Портлаш оқибатида масжид имоми ҳалок бўлганлиги айтилмоқда.
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри шимолидаги Шакар-Дара туманида содир бўлган портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди. Бу ҳақда TOLOnews хабар берди.
Портлаш масжидда жума намози ўқилаётган вақтда юз берган.
Маълумот берилишича, портловчи қурилма масжид ичига ўрнатилган бўлган. Портлаш оқибатида масжид имоми ҳалок бўлганлиги айтилмоқда.
Теракт учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч ким зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025