Қазилавериб тагидан сув чиқиб кетган Қорақалпоғистондаги тоғларни биласизми?
Қорақалпоғистоннинг Aмударё туманида Жумуртов саноат шаҳарчаси бор. Унда 30га яқин тош ишлаб чиқариш заводлари фаолият олиб бормоқда. Жумуртовдан Собиқ иттифоқ давридан бери қурилиш учун тош қазиб олинади. Сифат даражаси бўйича Ўзбекистонда етакчи ўринларда турувчи Жумуртов тошига бутун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жуда талаб юқори. СССР даврида темир йўл орқали қўшни Туркманистонга ҳам тош сотилган.
Ҳозирги кунда Журмуртов тоғлар тизимининг 40 фоизигина қолган. Aниқроқ айтадиган бўлсак, маҳаллий аҳоли саёҳат ва зиёрат учун чиқадиган 3 та тоғ қолган. Уларнинг бири, «Муҳаббат чўққиси»дан ҳам тош олина бошланди. Баъзи тоғлардан шу даражада тош олинганки, тоғ бутунлай йўқолиб пастга 500-800 метр кириб кетган. Унинг энг чуқур жойидан ҳатто сув чиқишни бошлади. Шунга қарамасдан тоғларни кавлаш тўхтамаяпти.
Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, Жумуртовдаги тош ишлаб чиқариш корхоналарининг давлатга тегишлиси қолмаган. Барчаси хусусий тадбиркорлар қўлига ўтган. Aҳоли чанг ва тоғ портлашидан азият чекмоқда. Баъзи портлашларда хонадонларнинг деразалари синиб кетиши айтилмоқда.
Қўшимча қилинишича, Жумуртовдаги тош ишлаб чиқариш корхоналарининг ҳеч бири экологик талаб меъёрлари асосида ишламаяпти.
Kun.uz жараёнларни кузатиб боради ва бу мавзуга яна қайтади.
Мавзуга оид
21:56 / 10.02.2024
Қорақалпоғистоннинг қатор туманлари вақтинча электрсиз қолди
12:51 / 07.02.2024
Умра хизматини кўрсатиш бўйича ноқонуний реклама тарқатган иккита фирмага чора кўрилди
23:35 / 24.01.2024
Беруний туманидаги автосалонда ёнғин содир бўлди
09:41 / 16.01.2024