Ўзбекистон | 11:30 / 14.05.2021
7324
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон ҳукумат делегацияси Ўзбекистонга келди

Бугун, 14 май куни, Ўзбекистонга Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация ташриф буюрди, деб хабар бермоқда "Дунё".

Тожикистон делегацияси 15 май куни Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилишида иштирок этади.

Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон бош вазири матбуот хизматининг маълум қилишича, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Аввалроқ, Тожикистон бош вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келиши хабар берилганди

Мавзуга оид