Ўзбекистон | 10:40 / 15.05.2021
1484
2 дақиқада ўқилади

Фарғонада 34 млн сўмлик кимёвий дори воситалари ноқонуний савдосининг олди олинди

Фото: Фарғона вилоят Божхона бошқармаси

Фарғона вилоятида божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 34 миллион сўмлик кимёвий дори воситаларининг мамлакат ҳудудига ноқонуний тарзда олиб кирилиши олди олинди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Таъкидланишича, Фарғона вилоят Божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Фарғона тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида Водил—Олтиариқ йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Б.Н. бошқарувидаги Lacetti автомашинаси кузатувга олиниб, тўхтатилган. Автомашина ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 34 миллион сўмлик 6 турдаги кимёвий дори воситалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Бувайда туманида қиймати 72 миллион сўмлик 40 дона “WI FI TV” номли 32 дюймли телевизорларнинг ноқонуний савдоси фош этилгани бўйича хабар берилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид