Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада автомактабда ишловчи аёл пора билан қўлга тушди
ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган аёл пора билан қўлга тушди.
Қайд қилинишича, “Fergana avto Shcoll” масъулияти чекланган жамиятига қарашли ҳайдовчилар тайёрлаш мактабида котиба вазифасида ишловчи О.И Г.А.ни Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ РИБда ишловчи танишлари орқали унга ўқишга келмасдан, имтиҳонларга қатнашмасдан “В” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини 10 кун ичида олиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига автомактаб ёнида 3 миллион 500 минг сўм пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Ҳозирда О. И.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 1-қисми, 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Фарғонада 200 доллар пора билан қўлга тушган боғча мудирасига жазо тайинлангани ҳақида маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
12:36 / 24.04.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президенти порахўрликда айбланмоқда
10:53 / 22.04.2025