Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда «Дамас» 71 ёшли пиёдани уриб юборди. У шифохонада вафот этди
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида «Дамас» пиёдалар йўлакчасида 71 ёшли пиёдани уриб юборган. Оқибатда у шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 12 май куни А377 халқаро автомобиль йўлининг Паст Дарғом тумани Камолот маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 22-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
Паст Дарғом туманининг Бахшибой маҳалласида яшовчи 33 ёшли ҳайдовчи ўз бошқарувидаги «Дамас» машинасида ҳаракатланиб келиб, пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 71 ёшли пиёдани уриб юборади. Оқибатда оғир тан жароҳатлари олган пиёда шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса куннинг қоронғи вақтида рўй берган. Шунингдек, ҳайдовчи ҳам белгиланган тезлик қоидаларини бузган ҳолда ҳаракатланган.
Таъкидланишича, ҳодиса юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
13:52 / 09.03.2025