Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғазода Исроил ҳаво зарбалари оқибатида вақф ва дин ишлари вазирлиги биноси вайрон бўлди
16 май куни Исроил жанговар авиацияси меҳнат вазирлиги биносини вайрон қилган, ижтимоий ривожланиш вазирлиги биносига сезиларли зарар етказганди.
Исроилнинг Ғазо секторига зарбалар бериши натижасида вақф ва дин ишлари вазирлиги биноси вайрон бўлди. Бу ҳақда Al-Aqsa TV телеканали хабар берди.
Маълумот берилишича, Ғазонинг ғарбий қисмида жойлашган ҳукумат биносига ҳаводан ҳужум қилинган.
Бу Фаластин анклавида ҳужум оқибатида вайрон бўлган биринчи вазирлик эмас. 16 май куни Исроил жанговар авиацияси меҳнат вазирлиги биносини вайрон қилган, ижтимоий ривожланиш вазирлиги биносига сезиларли зарар етказганди.
Бундан ташқари, ҲАМАС ҳаракатининг бош қароргоҳи ва ИИВ офислари ҳам бир неча марта бомба ҳужумига учради. Бундан ташқари, Исроил Ғазодаги бир нечта кўпқаватли биноларни ер билан яксон қилди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025