Ўзбекистон | 12:05 / 17.05.2021
22528
1 дақиқада ўқилади

Термизда мактаб биносининг 2-қавати ёниб кетди

Термиз шаҳридаги мактаблардан бирида ёнғин келиб чиққан ва бинонинг 2-қаватида тахминан 120 кв.м майдонда ички ва том қисми зарарланган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 2021 йил 17 май куни соат 10:00ларда Термиз шаҳар С.Термизий кўчасида жойлашган 6-умумтаълим мактабида ёнғин содир бўлган.

Қайд этилишича, ёнғир ҳақида хабар келиб тушгандан сўнг ҳодиса жойига Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 6та ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб борган. Соат 10:15да ёнғин қуршаб олинган ва соат 10:40да тўлиқ бартараф этилган.

Таъкидланишича, мактаб биносининг 2-қаватида тахминан 120 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 16 май куни Тошкент шаҳрида жойлашган Ботаника боғида ҳам ёнғин рўй берган эди.

 

Мавзуга оид