Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода захирадаги ер майдонини 8 минг долларга сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
Бухоро вилояти Бухоро туманида захирадаги ер майдонини 8 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Ҳ. фирибгарлик жиноятини содир этаётганда қўлга олинган. Жумладан, у фуқаролар Ж. ва Б.нинг ишончига кириб, уларга Бухоро тумани «Фошун» МФЙ ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган 8 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштирган. Тадбир давомида А.Ҳ. Ж. ва Б. дан олдиндан келишилган 8 минг долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан А.Ҳ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025