Мўйноқдаги мусиқа фестивалида сайёҳ аёллар яланғоч ҳолда рақсга тушгани айтилган видеога изоҳ берилди
Мўйноқ шаҳрида 14–15 май кунлари навбатдаги Стихия электрон мусиқа, санъат ва илм-фан фестивали бўлиб ўтди. 17 май куни ижтимоий тармоқда ушбу фестивалдаги кечада сайёҳ аёллар яланғоч ҳолда рақсга тушгани айтилган видео тарқалди.
Қорақалпоғистон Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилинишича, тармоқларда тарқалган ножўя видеолар Стихия фестивалидан олинмаган.
Фестивалда Россия, Қозоғистон, Туркия ва Қирғизистондан келган мусиқий продюсерлар, мусиқачилар ва DJлар иштирок этган. Форумда, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия олимлари, экологлари, мутахассислари ва 300га яқин сайёҳ қатнашган.
Фестиваль доирасида «6 миллиард дарахт» ижтимоий акцияси ўтказилиб, унинг давомида Мўйноқ шаҳрида 5 мингдан ортиқ дарахт экиш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад минтақадаги экологик вазиятни яхшилаш учун қурғоқчиликка чидамли бўлган бута ва мевали дарахтларни Мўйноқ шаҳри ҳамда Орол денгизининг пастки қисмида босқичма-босқич экишга йўналтирилган.
«Ижтимоий тармоқларда мазкур фестиваль давомида бўлганлиги айтилаётган ялонғоч ҳолда ўйнаётган қизнинг видеолари тарқалмоқда.
Фестивалда Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жамоат, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги таъминланди ҳамда иштирокчиларнинг санитария-гигиена қоидаларига амал қилиши назорат қилинди.
Тармоқларда тарқалган ножўя видеолар Стихия электрон мусиқа, маданият ва илм фестивалидан олинмаган», — дейилади вазирлик изоҳида.
Мавзуга оид
11:12 / 17.11.2024
2024 йил 10 ойда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
16:19 / 31.08.2024
Италияда сайёҳлар учун кунлик солиқ 25 еврогача оширилиши мумкин
14:26 / 23.08.2024