Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Афғонистондан АҚШ қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши бўйича ҳисобот берди
14 апрел куни АҚШ президенти Жо Байден Афғонистондаги операцияни якунлашга қарор қилгани ҳақида айтди. Америка қўшинлари Афғонистондан 11 сентябргача олиб чиқиб кетилиши кутилмоқда.
Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиш жараёни 13–20 фоизга якунланди. Бу ҳақда АҚШ марказий қўмондонлиги (СЕНТКОМ) маълум қилди.
«Президентнинг қўшинларни олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги қароридан сўнг Пентагон 115та C-17 ҳарбий-транспорт самолётида юкларни олиб чиқди, 5 минг бирликдан ортиқ қурилма йўқ қилиш учун мудофаа вазирлиги агентлигига берилди. СЕНТКОМ қўшинларни олиб чиқиб кетиш жараёни якунланишини 13–20 фоиз деб баҳолайди», дейилади қўмондонлик хабарида.
14 апрел куни АҚШ президенти Жо Байден Афғонистондаги операцияни якунлашга қарор қилгани ҳақида айтди. Америка қўшинлари Афғонистондан 11 сентябргача олиб чиқиб кетилиши кутилмоқда.
2010–2013 йилларда Афғонистонда 150 мингдан ортиқ Ғарб ҳарбий кучлари жойлашганди. АҚШ ва НАТОнинг асосий жанговар қисмлари 2014 йилда мамлакатдан олиб чиқиб кетилган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025