Ўзбекистон | 07:43 / 18.05.2021
1300
1 дақиқада ўқилади

Поп — Наманган — Андижон темир йўл линияси поездлар ҳаракати учун вақтинча тўхтатилади   

Поп — Наманган — Андижон темир йўл линиясини электрлаштириш объектидаги Наманган — Чортоқ бекатлари оралиғидаги кўприк қайта таъмирланиши сабабли жорий йил 17 майдан 7 июнгача қурилиш монтаж ишлари олиб борилади. Ушбу вақт оралиғида юк ва йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Бу ҳақда Андижон вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент — Наманган — Андижон йўловчи поездлар қатнови Тошкентдан Наманган бекатигача ҳамда Қўқон — Наманган — Андижон шаҳарлараро қатновчи электропоезд Наманган бекатигача амалга оширилади.

Юк ва йўловчи ташиш поездларининг йўналиши Поп — Қўқон — Марғилон — Андижон йўналиши бўйича ташкил этилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид