Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев тиббиёт тизимидаги жиддий ўзгаришлар қилиниши керак бўлган 5та йўналишни айтди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳасидаги вазифалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг қуйи бўғинлари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан ижро этилишига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Kun.uz мухбири хабар беришича, йиғилиш давомида президент тиббиёт тизимида жиддий ўзгаришлар қилиниши керак бўлган 5та йўналиш бўйича ўз таклифларини билдирган.
«Биринчи йўналиш – бирламчи тиббиёт бўғинини касалликни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш.
Иккинчиси – ихтисослашган марказлар томонидан жойларда тор доирадаги тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш.
Учинчиси – рақамлаштириш орқали соҳада қоғозбозлик, бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.
Тўртинчиси – тиббиётнинг барча йўналишларида рақобатнинг ривожланиши ва хусусий сектор жадал кириб боришини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
Бешинчиси – тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш.
Бу ишларни вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар тиббиёт раҳбарларининг ҳаммаси ҳам аниқ тушуниб, ишлаяптими, деган саволга, афсуски, ҳозирча жавоб йўқ», – деган президент Мирзиёев.
Мавзуга оид
12:30 / 27.05.2025
Мебел маҳсулотлари хомашёси учун бож ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади
12:26 / 26.05.2025
Биржага чиқариладиган олтин ҳажми оширилади
12:18 / 26.05.2025
Якка тадбиркорларга тилла буюмлари билан савдо қилишга рухсат берилади
11:46 / 26.05.2025