Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурункали касалликларни бирламчи бўғинда даволашнинг янги тизими жорий этилади
Янги тизимга кўра, оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар орқали эрта ўлимнинг асосий сабаби бўлган юрак ва қон-томир касалликларини даволаш учун аҳоли дори воситалари билан бепул таъминланади.
Бугунги кунда 250дан зиёд касалликларнинг 87тасини (юқори қон босими, ошқозон-ичак, нафас йўллари сурункали касалликлари, камқонлик каби) бирламчи бўғинда даволаш, бунинг учун 20 турдаги лаборатория ва диагностика текширувларини ўтказиш учун ҳамма имкониятлар мавжуд. Президентнинг маълум қилишича, 1 июлдан сурункали касалликларни бирламчи бўғинда даволаш бўйича янги тизим жорий этилади.
«Бирламчи бўғинни малакали кадрлар билан ҳамда шошилинч ёрдам учун зарур 50 турдаги дори ва 16 турдаги тиббиёт воситалари билан таъминлаш керак бўлади.
Шу боис, жорий йил 1 июлдан сурункали касалликларни бирламчи бўғинда даволаш бўйича янги тизим жорий этилади», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълум қилинишича, янги тизимнинг биринчи босқичида Сирдарё вилоятида оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар орқали эрта ўлимнинг асосий сабаби бўлган юрак ва қон-томир касалликларини даволаш учун аҳоли дори воситалари билан бепул таъминланади.
Йил якунига қадар Сирдарёда ушбу касалликларни 10 фоизга камайтиришга эришганда ҳам, биргина шошилинч ёрдам учун сарфланаётган 500 миллион сўм бюджет маблағлари тежалади.
«Ушбу тежалган маблағларни келгусида сурункали нафас ва ошқозон-ичак касалликларини бирламчи бўғинда даволашга йўналтириш имкони пайдо бўлади», деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
12:30 / 27.05.2025
Мебел маҳсулотлари хомашёси учун бож ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади
12:26 / 26.05.2025
Биржага чиқариладиган олтин ҳажми оширилади
12:18 / 26.05.2025
Якка тадбиркорларга тилла буюмлари билан савдо қилишга рухсат берилади
11:46 / 26.05.2025