Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода фуқарони 5 минг доллар эвазига Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бухоро шаҳрида фуқаролардан бирини 5 минг АҚШ доллари эвазига Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда И.О. фуқаро Ҳ.нинг ишончига кириб, уни ваколатли танишлари орқали давлат томонидан ажратилган квоталар асосида Корея Республикасига ишлашга юборишга ваъда бериб, ундан 5 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025