Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» 95 маркали бензин ишлаб чиқара бошлади
«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» томонидан жорий йилнинг 19 май кунидан бошлаб янги маҳсулот – АИ-95 маркали автомобил ёнилғисининг илк партияси биржа савдосига қўйилди.
Фарғона НҚИ заводи АИ-95 бензини ишлаб чиқара бошлади, бу ҳақда завод матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, ушбу маҳсулот «Фарғона НҚИЗ» МЧЖ томонидан сўнгги пайтларда заводда йўлга қўйилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида ўзлаштирилган.
Сўнгги икки ой ичида «ФНҚИЗ»да «EVRO-4» стандартидаги дизел ёнилғиси ва B-92 маркали юқори октанли авиация бензини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
«Заводда илгари ишлаб чиқарилаётган АИ-95 маркали юқори октанли автомобил ёнилғисига келадиган бўлсак, «ФНҚИЗ» мутахассислари унинг янги формуласида фақатгина гидрокаталитик жараёнларнинг таркибида олтингугурт миқдори кам бўлган сифатли бирикмалардан фойдаланган бўлиб, улар иш режими ва атроф-муҳит ҳароратидан қатъи назар, двигателларнинг нормал ишлашини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё биржаси орқали савдога қўйилган АИ-95 бензини хоссалари янада яхшиланган ва чиқинди гази билан заҳарланиш даражаси паст бўлган олий навли бензин сирасига киради. Янги ишланмалар устида ишлаш ва «Фарғона НҚИЗ»ни модернизация қилиш ишлари давом эттирилмоқда», дейилади заводнинг расмий хабарида.
Aввалроқ, 80 маркали бензин нархи қимматлагани хабар қилинганди, ўтган ҳафталар мобайнида ушбу турдаги бензин нархи 4,3 фоизга ошди. Бу жаҳон бозорида нарх қимматлагани билан изоҳланмоқда.
Мавзуга оид
18:55 / 01.04.2025
Шовотда бензин цистернасига тушган йигит заҳарланиб вафот этди
21:05 / 27.03.2025
Бухоро нефт заводи жаримага тортилган. Рақобат қўмитаси тафсилотларни очиқламади
13:23 / 10.03.2025
430 тонна Аи-80 бензинини ноқонуний равишда сотиб юборган МЧЖ аниқланди
23:00 / 05.03.2025