Иқтисодиёт | 19:57 / 19.05.2021
19151
2 дақиқада ўқилади
Инфляция, ЯИМ, ТОП-10 ташқи савдо ҳамкорлар. Ўзбекистоннинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари эълон қилинди
Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотномани эълон қилди.
Молия вазирлиги тақдим этган ахборотнома, асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар – инфляция, ялпи ички маҳсулот, ташқи савдо айланмаси, саноат ва хизматлар ҳажмига оид маълумотларни қамраб олган. Ундаги асосий рақамлар қуйидагилар:
- 2021 йил 1 май ҳолатига инфляция даражаси 10,5 фоизни ташкил этди. (ўтган йилнинг мос даврида инфляция 14,5 фоиз)
- 2021 йил 1-чорагида ЯИМ миқдори 128,6 триллион сўмни ташкил этди. (2020 йил 1-чорагига нисбатан 3,0 фоизга ўсиш)
- Ўзбекистон Марказий банкига кўра, 2021 йил охиригача ЯИМнинг реал ўсиши 4,5-5,5 фоиз оралиғида бўлиши прогноз қилинмоқда.
- 2021 йил 1 апрел ҳолатига кўра, мамлакатнинг расмий захира активлари 32,7 миллиард AҚШ долларини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 млрд. AҚШ долларига ўсди
- 2021 йилнинг биринчи чорагида ташқи савдо айланмаси 7,1 миллиард AҚШ долларини ташкил этди. (ўтган йилга нисбатан 0,9 млрд. AҚШ долларига камайди)
- 2021 йил январ-март ойларида саноат маҳсулотлари ҳажми 91,5 триллион сўмни ташкил этди
- 2021 йил январ-март ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажми 61,0 триллион сўм
- 2021 йил январ-март ойларида қурилиш ҳажми 19,5 триллион сўмни ташкил этди
- Январ-апрел ойларида 19 та ким ошди савдоси ўтказилди ва жами чиқарилган вексел ва облигациялар ҳажми 1,6 триллион сўмни ташкил этди
Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ташқи савдо бўйича Топ-10 ҳамкорлари рўйхатида Хитой (жами ташқи савдо айланмасининг 20 фоизи), Россия (18 фоиз) ва Қозоғистон (12,2 фоиз) етакчилик қилмоқда.
Ўзбекистоннинг қуйидаги 10 мамлакат билан ташқи савдо айланмаси юқори:
Мавзуга оид
13:44 / 21.11.2024
2025 йилда бюджет тақчиллиги қандай қопланади?
11:10 / 20.11.2024
Ўзбекистонда бу йил ЯИМ ҳажми 110 млрд долларга етиши кутилмоқда
17:42 / 14.11.2024
Марказий Осиё табиий офатлар туфайли ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизини йўқотиши хавфи бор
11:54 / 14.11.2024