Жамият | 14:18 / 19.05.2021
12493
1 дақиқада ўқилади

Наманганда тилла тишларни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Шу йил 14 май куни Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати.

У шу йил 10 май куни соат 13:30дан соат 15:00гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш уйи ҳовлисига девор ошиб тушиб, хонада бўлган, умумий нархи 4 600 000 сўмлик аёллар кийимлик материалларини, 3 дона тилла тишлари ва 3 дона уяли телефон аппаратларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро содир этгани аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид