Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади
Эртага Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Шайхонтоҳур туманларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар бўлади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар ЭТК» АЖ хабар бермоқда.
«Тошкент шаҳар ЭТК» АЖ тасарруфидаги электр қурилмалари ва тармоқларини мавсумга шай ҳолатга келтириш учун мукаммал таъмирлаш режасига асосан, эртага, 20 май куни 110/10/6 кВ.ли юқори кучланишга эга «Выставочная» подстанциясининг IСШ – 6 кВ.ли қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади.
Олмазор тумани – Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ, Техника университети, «Зиё» МФЙ, «Университет» МФЙ ҳамда «А. Ҳидоятов» МФЙларидаги аҳоли хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектлари;
Шайхонтохур тумани – «Тинчлик» МФЙ, «Илғор» МФЙ, «Жарариқ» МФЙларидаги аҳоли хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларига электр энергияси етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
08:35 / 20.05.2025
Тошкентда бошқарув сервис компанияси 1,6 млрд сўмлик электрни талон-тарож қилди
22:33 / 30.04.2025