Ўзбекистон | 12:51 / 19.05.2021
11626
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда яна бир ОТМ ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди.

Маълум қилинишича, қарорга кўра:

  • Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;
  • Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган собиқ Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги 2-сон академик лицейининг бино ва иншоотлари филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади;
  • Келгуси йилларда филиал учун қўшимча ўқув биноси, 2 та талабалар турар жойи бинолари, спорт иншооти қурилади;
  • Самарқанд вилояти ҳокимлиги филиал фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида фаолият юритиш учун жалб этиладиган малакали профессор- ўқитувчиларни белгиланган тартибда хизмат уйлари билан таъминлайди.

Маълумот учун, 2020 йил 4 июнь куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали regulation.gov.uz’да Вазирлар Маҳкамасининг Самарқанд вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ID-18502-сонли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган эди.

«Ургут» эркин иқтисодий зонаси янада кенгайтирилади, СамДУнинг Ургут филиали очилади

СамДУнинг Каттақўрғон филиали ва Транспорт университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилади

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид