Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида фуқаролар коронавирусга қарши эмланиши шарт қилиб қўйилди
Саудия Арабистони аҳолиси 1 августдан коронавирусга қарши эмланганлик ҳақидаги маълумотномасиз давлат ёки хусусий муассасаларга, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа тадбирларга ташриф буюра олмайди. Бу ҳақда подшоҳлик ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
«Коронавирусга қарши кураш мақсадида ва мутасадди идоралар тавсияларига кўра, исталган давлат ёки хусусий муассасага кириш, ҳар қандай маданий, илмий, ижтимоий ва кўнгилочар тадбирда иштирок этиш, жамоат транспортидан фойдаланиш учун 1 августдан эмланган бўлиш шарт қилиб белгиланди», дейилган хабарда.
Бундан ташқари, кейинги ўқув йилидан подшоҳликдаги барча таълим муассасалари эпидемияга қарши зарур чораларга амал қилиш шарти билан очилади.
Айни вақтда Саудия Арабистонида аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жадал суръатлар билан бормоқда. Подшоҳлик 34,2 млн аҳолисининг 11,8 млндан кўпроғи эмланиб бўлган.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025