Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ташкил этилади
Ўзбекистон президентининг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази тугатилади.
Мазкур марказ негизида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.
Мавжуд 197 та Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларини оптималлаштириш ҳисобига 29 та Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказлар ташкил этилади.
Ҳужжатда белгиланишича:
- марказлар ўз фаолиятини анонимлик, ахборотнинг махфийлиги, касбий маҳорат ва хавфсизлик тамойиллари асосида амалга оширади;
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўз фаолиятини марказлар билан уларнинг фаолиятига аралашмаган ҳолда яқин ҳамкорликда олиб боради;
- марказлар ўз фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ волонтёрларни (кўнгиллиларни) жалб этиши мумкин.
Қуйидагилар марказларнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган
ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий
ва бошқа ёрдам кўрсатиш; - оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан, оилавий муаммолар
ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлашга кўмаклашиш; - давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари хотин-қизларнинг ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларини ўрганиш, бундай ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, ўз жонига суиқасд қилган хотин-қизларни нормал ҳаётга қайтариш бўйича фаолиятига яқиндан кўмаклашиш;
- «Aёллар дафтари»га киритилган психологик ва ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож хотин-қизларни (тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизлар) ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни «Аёллар дафтари»дан чиқариш чораларини кўриш;
- низоли вазиятларни, оилавий-маиший зўрлик ишлатишни ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни, уларнинг келиб чиқишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва уларга барҳам бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки ўз жонига суиқасд қилган ёки қасд қилишга мойил бўлган хотин-қизлар билан профилактик тадбирларни ўтказиш;
- оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан, оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтиришга кўмаклашиш;
- долзарб ижтимоий муаммоларни аниқлаш мақсадида жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ижтимоий тадқиқотларни ташкил этиш;
- зўравонликнинг олдини олиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, ушбу мақсадларда оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларидан кенг фойдаланиш.
Марказларга қуйидагилар жойлаштирилади:
- зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари;
- ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар.
Марказлар:
- ҳудудий ички ишлар ҳамда тиббиёт бўлинмаларига тазйиқ
ва зўравонликдан жабр кўрган, шунингдек, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган хотин-қизлар ҳақида зудлик билан хабар беради; - ички ишлар органларига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки ўз жонига суиқасд қилган ёхуд ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган хотин-қизлар ҳамда уларнинг фарзандлари марказларга келиб тушиш сабаблари, шунингдек, уларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисидаги статистик-таҳлилий маълумотларни ҳар ойнинг якуни билан киритиб боради.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025