Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср сайёҳлик визалари учун яна тўлов олишни бошлади
Мисрда хорижлик сайёҳлардан мамлакатга кириш визаси учун 25 доллардан яна тўлов олина бошланди.
Egypt Independent нашрининг хабар беришича, мамлакатда хорижлик сайёҳлар учун бепул виза бериш бўйича имтиёзли давр тугади.
2020 йилда Миср вазирлар маҳкамаси пандемия вақтида Қизил денгиз курортларига келувчи сайёҳларни виза йиғимларидан озод қилганди.
Имтиёзли давр 2020 йил 1 ноябрдан 2021 йил 30 апрелгача давом этган. Турфирмалар ҳукуматдан ушбу даврни 2021 йил 1 ноябргача узайтиришни илтимос қилишган, бироқ тўлов олиш қайта йўлга қўйилган.
Сайёҳлар виза олиш учун хорижий паспортни тақдим қилишлари керак бўлади. Визани сафаргача 7 кундан кечикмаган ҳолда онлайн тарзда ёки Мисрга келгандан кейин олиш мумкин бўлади.
Онлайн-виза бир марталик (30 кунлик) ёки Мисрга 180 кун ичида бир неча марта келиш имконини берувчи кўп марталик бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
19:28 / 26.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
09:39 / 25.05.2025