Ўзбекистон | 09:17 / 20.05.2021
8064
2 дақиқада ўқилади

Қандай мутахассисликлар бўйича тиббий фаолият амалга оширилиши аниқлаштирилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатураси тасдиқланди.

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қабул қилинган.

Ҳужжатга асосан, қуйидаги тиббий (шифокорлик) мутахассисликлари (йўналишлар ва шифр) белгиланди:

  • Даволаш иши – 5510100;
  • Педиатрия иши – 5510200;
  • Тиббий профилактика иши – 5510300;
  • Стоматология – 5510400;
  • Тиббий биологик иш – 5510900;
  • Биотиббиёт муҳандислиги – 5313000;
  • Клиник психология;
  • Халқ табобати – 5511100.

Ўз навбатида, юқорида кўрсатилган йўналишлар базавий, асосий мутахассисликлар ва қўшимча ёки чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этадиган мутахассисликларга бўлинади.

Мисол учун, Даволаш иши қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • бакалавриат мутахассислиги - Оилавий шифокорлик;
  • магистратура ва клиник ординатура мутахассисликлари - Акушерлик ва гинекология, Анестезиология ва реаниматология, Терапия, Кардиология, Дерматовенерология, Психиатрия, Неврология, Наркология, Нейрохирургия, Патологик анатомия, Юқумли касалликлар ва бошқалар.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.05.2021 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид