Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда фермер хўжалигига тегишли ерни 50 минг долларга сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Самарқанд вилоятида фермер хўжалигига тегишли ерни 50 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
ДХХ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «D.» фермер хўжалиги раҳбари И.Т. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, хўжаликнинг 1 гектар ерини фирибгарлик йўли билан сотаётганда ушланган. Улар ерни фуқаро А.га 50 минг доллар ҳамда 1 дона Nexia-3 автомашинаси эвазига сотишни режалаштиришиб, ундан 50 минг долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан И.Т. ва бошқаларга нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Самарқандда 13 минг доллар эвазига фуқарога ер олиб бермоқчи бўлган мансабдор шахс ва фермер ушланди
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025