Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 18:00 / 21.05.2021
22451
2 дақиқада ўқилади
Россияда ишлаш истагида бўлганлар учун янгилик эълон қилинди
Россия Федерациясининг қатор корхоналари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкиллаштирилган меҳнат фаолиятини амалга оширишга жалб қилиш бўйича келишувлар имзоланган.
Ушбу келишувларга кўра, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, балиқ ва парранда гўштини қайта ишлаш соҳаларида ишлаш истагида бўлган юртдошларимиз қуйидаги тартиб ва шартларда Россияга жўнаб кетиши мумкин:
- Тошкент – Москва йўналиши бўйича авиачипта нархи – 5 млн. сўм (ПЦР тести ҳам шу сумма ичига киради);
- Авиарейс иш берувчиларнинг Ўзбекистондаги ишончли вакили «PANORAMA BOLALAR UYI» МЧЖ томонидан ташкил этилади;
- Россия ҳудудида ишга расмийлаштириш кафолатланади;
- иш ҳақи 35 минг рублдан (бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб) бошланади;
- патент расмийлаштириш ва овқатланиш харажатлари фуқаро ҳисобидан амалга оширилади.
Номзодлар учун талаблар:
- 18-50 ёш оралиғида бўлиш;
- рус тилини бошланғич даражада билиш;
- қурилиш, қишлоқ хўжалиги, балиқ ва парранда гўштини қайта ишлаш соҳаларида иш тажрибасига эга бўлиш;
- Россия ҳудудига киришга тақиқ бўлмаслиги керак.
Мурожаат учун: 71 202-33-55 (ички рақам 77 ва 88), 71 200-00-61 ёки 1282 (қисқа рақами).
Электрон рўйхатдан ўтиш ҳам мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025