Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда танк йўл-транспорт ҳодисасига учради
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида ҳарбий техника йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 20 май куни 11:30ларда давлат аҳамиятидаги 4-Р-46 автомобиль йўлининг Паст Парғом тумани ҳудудидан ўтувчи 15-километрида танк йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ҳарбий автомобиль назорати ходимлари кузатуви остида ҳаракатланиб келаётган ҳарбий техникалар колоннасида бўлган танклардан бирининг ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда, танк йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, унинг устига чиқиб кетган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Танкка бироз шикаст етган.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025