Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:21 / 21.05.2021
10592
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади
Тошкент шаҳрида ёшлар учун “Тошкентда беш ташаббус” тадбирлари ўтказилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 21 май кунидан 25 май кунига қадар соат 06:00дан 00:00гача қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:
- Буюк Турон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
- Зарафшон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
- Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчаси ва Амир Темур шоҳкўчаси оралиғидаги қисми;
- Мустақиллик шоҳкўчасининг Зарафшон кўчаси ва Амир Темур хиёбони оралиғидаги қисми.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш