Хоразмда фуқаролар пластик картага арзонлаштирилган ёғ ололмади
Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги «Арчазор» (собиқ «Қозоққалъа») маҳалласида аҳолига арзонлаштирилган нархда пахта ёғи тарқатилган. Аммо, халқ тилида «паёк» деб айтиладиган бу амалиётда маҳсулот фақат нақд пулга сотилган.

19 май куни «Арчазор» маҳалласида аҳолига 2 литрлик идишда пахта ёғи арзонлаштирилган нархда – 20 минг сўмдан сотилган. Аммо фуқаролар уни терминал йўқлиги сабабли, пластик картага харид қила олишмаган, фақат нақд пулда олишга мажбур бўлишган.
Хоразм вилоят ҳокимининг 2021 йил 29 апрелдаги 197-сонли йиғилиш баённомасига асосан, ички бозорларда нарх-наволарнинг барқарор сақланишини таъминлаш ва вилоят ҳудудида аҳолини узлуксиз равишда арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан ўсимлик (пахта) ёғи савдо-харид корхоналари томонидан пахта-тўқимачилик кластер корхоналари томонидан тўғридан тўғри шартномалар асосида харид қилиниши ва истеъмолчиларга кафолатли етказиб берилиши кўрсатиб ўтилган.
Шовот туманида аҳолига арзонлаштирилган маҳсулотлар “Savdo Xarid Tayyorlov” МЧЖ томонидан етказиб берилмоқда. Туман ҳокимлиги берган маълумотга кўра, ушбу корхонада онлайн назорат касса машинаси, виртуал касса машинаси ва пластик карта билан савдо қилиш имконини берувчи терминал бор.
19 май куни «Арчазор» маҳалласида пахта ёғи тарқатилганда бошқа маҳалладан терминални олиб келиш кечиккан, шу сабабли пластик картага савдо қилиш имконияти бўлмаган.
Шовот тумани ҳокимлиги бундай ҳолатнинг такрор юз бермаслиги учун арзонлаштирилган маҳсулотлар махсус график асосида кунига 5та маҳаллага навбатма-навбат етказилиши ва терминал орқали пластик картага узлуксиз савдо қилиш чоралари таъминланишини маълум қилди.
Қўшимча қилиш жоизки, Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига кўра, турғун савдо шохобчаларида ва кўчма савдо объектларида банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши, сотувчи харидорга харид билан биргаликда касса чекини ҳам бериши шарт.
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
Мавзуга оид

14:03 / 11.05.2025
Бухоро ва Хоразмни боғловчи йўлни чигирткалар босди

18:42 / 02.05.2025
Президент Урганчда Касбий кўникмалар минтақавий марказини бориб кўрди

16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади

15:29 / 02.05.2025