Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Хоразм вилоятида фуқароларга пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқароларга пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланган.
Жумладан, фуқаро Г.М. ҳайдовчиларни тайёрлашга ихтисослашган «Х.» МЧЖ ўқитувчиси С.И. ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, 4 нафар шахсга ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериш эвазига 750 АҚШ доллари ва 500 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:42 / 24.03.2025
Қирғизистонда қоидабузар ҳайдовчилардан тўхтатилган жойда имтиҳон олинади
16:42 / 25.02.2025
Ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинганлар профилактик ҳисобга олинади
11:26 / 12.02.2025
Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун керак бўладиган тиббий маълумотнома қандай олинади?
18:37 / 20.01.2025