Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия ташқи ишлар вазири Россия Евроиттифоқ билан мулоқот ўрнатишни истамаётганини айтди
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ЕИ ва Россия ўртасидаги муносабатлар кескинлашган.
Европа иттифоқи Россия билан мулоқот ўрнатишни хоҳламоқда, аммо Москва буни ҳозирча истамаяпти. Бу ҳақда Австрия ташқи ишлар вазири Александер Шалленберг «О-1» радиостанцияси эфирида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ЕИ ва Россия ўртасидаги муносабатлар кескинлашган.
«Тангога икки киши рақсга тушади, дейишади. Европа иттифоқи мулоқотни истамоқда. Биз мулоқот учун каналларни хоҳлаймиз, аммо бунинг учун жавоб ҳаракати бўлиши керак, нариги томон буни истамаяпти», — деди Шалленберг.
Апрелда Шалленберг ҳозирда Россия билан мулоқотга эътибор қаратиш ва келгусида санкциялар киритишдан воз кечиш кераклигини айтганди.
Аввалроқ Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Москва ва Берлин ўртасида кейинги 30 йилдаги энг жиддий давр юзага келганини айтганди.
Мавзуга оид
10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди
10:00 / 21.05.2025
ЕИ Россияга қарши тўртта режим доирасида санкциялар киритди
08:27 / 21.05.2025
ЕИ Путинга қаттиқроқ ва тезроқ босим ўтказишга қарор қилди
23:00 / 20.05.2025