Жаҳон | 15:07 / 22.05.2021
4268
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда қарийб 2 млн киши коронавирусга қарши эмланди

Бугунга қадар вакцинанинг иккинчи дозасини олганлар сони 903 225 нафарга етди.

Фото: Известия

Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланганлар сони 2 миллионга яқинлашди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 22 май ҳолатига 1 969 033 киши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланди. Бугунга қадар вакцинанинг иккинчи дозасини олганлар сони 903 225 нафарга етди.

Аввалроқ Қозоғистонда "Спутник V" вакцинасининг иккинчи дозаси билан эмлаш муддати оралиғи узайтирилганди. Мамлакат бош санитар врачининг фармойишига кўра, оралиқ муддат 45 кунга узайтирилди (илгари 21 кун эди).

Охирги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 371 минг нафардан ошган, 4,1 минг киши вафот этган.

Мавзуга оид