Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда фермер хўжалигидан ижарага олинган ерни 9 минг долларга сотаётган фирибгарлар ушланди
Самарқанд вилояти Ургут туманида фермер хўжалигидан ижарага олинган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.Қ. ва Б.А. қариндоши М. томонидан фермер хўжалигидан ижарага олинган ер майдонини сотаётганда ушланган. Улар 60 сотих ер майдонини «М.» хусусий корхонаси раҳбарига фирибгарлик йўли билан 9 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 5 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Самарқандда 13 минг доллар эвазига фуқарога ер олиб бермоқчи бўлган мансабдор шахс ва фермер ушланди
Мавзуга оид
10:44 / 08.05.2025
Telegramʼда аккаунтлар сотилишини реклама қилиб, фуқароларнинг пулини ўзлаштириб келган шахс ушланди
13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди
11:13 / 31.03.2025