Каспий соҳилидаги қамишзорда юз берган ёнғинни ўчиришга уринишлар уч кундан буён давом этмоқда
Атирау области фавқулодда вазиятлар бўлимининг хабарига кўра, ёнғинни ўчириш учун вертолёт, 7та махсус автотехника ва 35 нафар ўт ўчирувчи жалб қилинган.
Атирау областида Каспий денгизи соҳилидаги қамишзорда юз берган ёнғинни ўчиришга уч кундан буён ҳаракат қилинмоқда, деб хабар берди Azh.kz.
Атирау области фавқулодда вазиятлар бўлимининг хабарига кўра, ёнғинни ўчириш учун вертолёт, 7та махсус автотехника ва 35 нафар ўт ўчирувчи жалб қилинган.
«Ботқоқликда ўсимликларнинг баланд ўсгани ёнғинни ўчириш ишларини қийинлаштирмоқда», дейилади фавқулодда вазиятлар бўлими хабарида.
Ёнғин сабаби ўрганилмоқда.
Қайд этилишича, ёнғин 19 май куни Таскала қишлоғидан 40 километр масофада Каспий денгизи соҳилида бошланган. 21 майга келиб 32 гектар қамишзор олов ичида қолган.