Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилда Ўзбекистонда Туркия иштирокида 164та корхона ташкил этилди
2021 йилнинг январь-апрель ойларида Туркия иштирокида 164та, Россия иштирокида 119та, Қозоғистон иштирокида 78та корхона ташкил этилди.
2021 йил 1 май ҳолати бўйича Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13 мингтани ташкил этиб, улардан 12,5 мингтаси фаолият юритмоқда.
Статқўм маълумотларига кўра, фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 557тага ошган.
Айни пайтда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимидаги сони:
- Россия – 2 199та,
- Хитой – 1 867та,
- Туркия – 1 714та,
- Қозоғистон – 991та,
- Корея – 894та.
Шунингдек, хорижий капитал иштирокида 2021 йилнинг январь-апрель ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимидаги сони қуйидагича:
- Туркия – 164та,
- Россия – 119та,
- Хитой – 94та,
- Қозоғистон – 78та,
- Корея – 28та.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025