Жаҳон | 21:41 / 24.05.2021
7405
2 дақиқада ўқилади

Минск Латвия элчихонасининг барча ходимларидан Беларусни тарк этишни талаб қилди

Бунга жавобан Латвия Беларуснинг барча дипломатларини чиқариб юборишга қарор қилди.

Беларусь ҳукумати Латвия элчихонасининг барча ходимларидан Беларусни тарк этишни талаб қилди. Бу ҳақда Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей маълум қилди, деб хабар берди БелТа.

Макейнинг сўзларига кўра, Латвия элчиси Ригада Беларусь байроғи билан боғлиқ воқеа юзасидан мамлакат ташқи ишлар вазирлигига чақирилган.

«Бу воқеада Рига шаҳри мэри билан бирга Латвия ташқи ишлар вазирининг қатнашиши жуда ачинарли», — деди Макей.

Унинг айтишича, элчига Беларусни бир сутка ичида тарк этиш таклиф қилинган.

«Бинога қараб туриш учун бир нафар маъмурий-техник ходим қолади», — деди вазир.

Бунга жавобан Латвия Беларуснинг барча дипломатларини чиқариб юборишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Аввалроқ Латвия пойтахтида Беларусь давлат байроғи мухолифат байроғига алмаштирилганди. Байроқ ҳоккей бўйича жаҳон чемпионатида қатнашувчи терма жамоалар ўйинчилари яшаётган Radisson Blu Hotel Latvija меҳмонхонаси ёнида кўтарилган.

Байроқни алмаштиришда Рига шаҳар думаси раиси Мартинш Стакис ҳамда Латвия ташқи ишлар вазири Эдгар Ринкевич иштирок этган.

Мавзуга оид