Ўзбекистон | 10:36 / 24.05.2021
3369
2 дақиқада ўқилади

Қува туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида автомобил портлаши натижасида икки киши жароҳатланди

Жорий йилнинг 22 май куни ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Қува туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида “ВАЗ 2101” русумли автомобил портлаб кетгани акс этган видеотасвир тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙХҲБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, воқеа 2021 йил 22 май куни соат 19:20 ларда Қува тумани "Қақир" МФЙда яшовчи, 1986 йилда туғилган Т. А. бошқарувида бўлган, “ВАЗ 2101” русумли автомобилда содир бўлган. 

Шу куни фуқаро Т.А. бошқарувидаги автомобилни туманнинг "Пахтакор" МФЙда жойлашган “Шаффоф” номли АГТКШга сиқилган газ қуйиш учун олиб боради. Эҳтиётсизлик оқибатида автомобилга ўрнатилган газ балони портлаб кетган. Натижада, портлаган темир балон бўлаклари АГТКШ олдидан ўтиб кетаётган фуқаролар – Қува тумани "Дехқонобод" МФЙда яшовчи, 1989 йилда туғилган Т.Ф. ҳамда Қува тумани "Тахтакўприк" МФЙда яшовчи, 1963 йилда туғилган А.Х. ларга бориб тегади. Оқибатда мазкур фуқаролар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. 

Таъкидланишича, ҳодиса натижасида автомашина ҳайдовчиси ва юқоридагилардан бошқа фуқаролар жароҳат олмаган.

Аввалроқ, жорий йилнинг 4 ойи давомида энг кўп ЙТҲлари Фарғона вилоятида содир бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид