Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандлик йигитнинг жасади қотиллик аломатлари билан Янгийўлдан топилди
Kun.uz манбасига кўра, Янгийўл тумани Ислоҳот маҳалласи ҳудудидан ўтган йўл ёқасида самарқандлик йигитнинг жасади топилган.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 22 май куни соат 15:30 ларда Янгийўл тумани Ислоҳот маҳалласида жойлашган «Quality agroexpert biznes» фермер хўжалиги ер майдонидан ўтувчи йўл ёқасидан шахси номаълум эркак киши жасади қотиллик аломатлари билан топилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида жабрланувчи Самарқанд вилояти Нарпай тумани «Янгиработ» ҚФЙ Пускарон кўчасида яшаган 23 ёшли Д. У. экани аниқланган.
Суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноятни Янгийўл туманида яшовчи, 24 ёшли фуқаро О. М. содир этганликда гумонланиб ушланган. Ушбу жиноятни у Д.У.дан катта миқдорда қарз экани, ушбу пулни тўламаслик мақсадида амалга оширганини айтган. У бир нечта жиноий шериклари – И.Т. ҳамда Б.К. билан ўзаро тил бириктириб, марҳумни ҳодиса жойига олиб борган ва унга қаттиқ жисм билан шикаст етказган, шундан сўнг арқон билан бўғиб ўлдириб, Д.У.нинг 29 дона турли русумдаги телефон аппаратини олиб, воқеа жойидан яширинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
16:51 / 22.05.2025
Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди
18:43 / 16.05.2025