Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилояти мактабларида «сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қай тартибда ўтказилади?
2020-2021 ўқув йилининг якуни, «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари ўқувчи ва ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналарининг илтимосларини инобатга олган ҳолда барча умумтаълим мактабларида жорий йилнинг 25 май куни карантин коидаларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади. Бу ҳақда Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Олимжон Мирбаратов Kun.uz’га маълум қилди.
Мактабнинг кириш қисмида пирометр ва антисептик воситалари билан таъминланади ҳамда тадбир ўтказилиши жойига 1,5-2 метрли ижтимоий масофани белгиловчи чизиқлар чизилиб, иштирокчи синфларнинг раҳбарлари томонидан мазкур тартибга риоя этилиши назоратга олинади.
Жорий йилги «Сўнгги қўнғироқ» тадбирида фақатгина 4, 9 ва 11-синф ўқувчилари иштирок этиши режалаштирилган. Тадбир мактаб ҳовлиси, боғида ёки соя-салқин очиқ майдонларида соат 8:00 дан 8:45 га қадар ўтказилади.
Шунингдек, йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчиларни тақдирлаш ва рағбатлантириш кўзда тутилган. Тадбирда иштирок этувчи ота-оналар ва меҳмонлар сони 5 нафардан ошиб кетмаслигига эътибор қаратилади.
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари, назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлашда ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағлари йиғилиши қатъиян тақиқланганлигини эслатиб ўтамиз.
Бундан ташқари, умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларга битирувчилар томонидан турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, қўшимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналар ва ҳоказоларда банкет ёки бошқа маросимлар) ўтказиш ва енгил автомашиналарда сайр ташкил этишни олдини олишга алоҳида эътибор қаратишингизни сўраймиз», - дейди Олимжон Мирбаратов.
Аввалроқ, Сирдарё вилоятида таълим даражаси юқори бўлмаган мактабга бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган ўқитувчиларга уй берилгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
17:31 / 24.05.2025
Янги ҳаётга қадам: сўнгги қўнғироқдан репортаж
17:59 / 18.04.2025
«Эсингиз борида этагингизни ёпиб олинг» — Турдимов хусусий корхоналар раҳбарларини солиқдан қочмасликка чақирди
17:39 / 28.02.2025