Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда бировнинг хонадонидан 3 100 доллар ўғирлаган шахсларга жиноий иш қўзғатилди
Сирдарё вилояти Ховос туманида бировнинг хонадонидан 3 100 АҚШ доллари ўғирлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 9-11 май оралиғида номаълум шахслар ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Ховос тумани Фидокорлар кўчасида яшовчи 43 ёшли Д. Изолатнинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кирган.
Сўнг, яшаш хонадони меҳмонхонасида турган сандиқ қулфини бузиш йўли билан очиб, сандиқ ичида бўлган жами 3 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Қайд этилишича, олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 19 ёшли Х. Санжар ва С. Ёрқинбеклар содир этканликлар аниқланиб, улардан жабрланувчига тегишли бўлган жами 3 100 доллар миқдоридаги пул маблағи ашёвий далил тариқасида олинган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан номаълум шахсларга нисбатан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б», «г» бандлари (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
17:59 / 18.04.2025
«Эсингиз борида этагингизни ёпиб олинг» — Турдимов хусусий корхоналар раҳбарларини солиқдан қочмасликка чақирди
17:39 / 28.02.2025