Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юздан ортиқ ўзбекистонлик санъаткорлар Душанбедаги "Дўстлик оқшоми" концертида иштирок этади
Улар 10 июн куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида «Кўҳи Борбад» концерт залида бўлиб ўтадиган «Дўстлик оқшоми» концертида чиқиш қилишади.
7 июн куни юздан ортиқ ўзбекистонлик санъаткорлар Ўзбекистон миллий авиакомпанияси чартер рейси билан Душанбе шаҳрига етиб келади, деб хабар бермоқда «Азия-Плюс».
Нашрнинг ёзишича, улар 10 июн куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида «Кўҳи Борбад» концерт залида бўлиб ўтадиган «Дўстлик оқшоми» концертида чиқиш қилишади.
Тожикистон маданият вазирлигининг хабар беришича, концертда шунингдек, Тожикистондан 150 нафарга яқин санъаткор қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, 10-12 июн кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи режалаштирилган. Ташриф доирасида унинг Хўжанд шаҳрига бориши ҳам мўлжалланган.
Душанбеда музокаралар ўтказилиб, 30дан ортиқ ҳукуматлараро битимлар имзоланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025