Жамият | 16:25 / 25.05.2021
2798
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда аҳоли газ тармоғига ноқонуний уланиб оҳак пиширган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида аҳоли учун мўлжалланган табиий газ тармоғига уланиб оҳак ишлаб чиқарган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ва «Hududgaz Jizzax» газ таъминоти филиали ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Шароф Рашидов туманида газ таъминотидан узилган «С.» хусусий корхонасида фуқаро Х.Х. ноқонуний тарзда аҳолига тортилган газ тармоғига уланиб, оҳак пиширгани аниқланган.

Жумладан, Х.Х. табий газдан ноқоний фойдаланиб, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатига 42,7 миллион сўм зарар етказган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Навоийда газдан ноқонуний фойдаланиб келган иссиқхона эгаларига жиноий иш қўзғатилди

Самарқандда газ тармоғига ноқонуний уланган иссиқхона эгасига жиноий иш қўзғатилди

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид