Ўзбекистон | 10:49 / 25.05.2021
6093
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар 200дан камайди, яна икки бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда яна икки нафар бемор вафот этиб, коронавирусдан вафот этганлар сони 682 нафарга етгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 24 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 98849 (+192) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 5 нафари Андижон вилоятида,
  • 1 нафари Бухоро вилоятида,
  • 1 нафари Жиззах вилоятида,
  • 7 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 24 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 6 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 3 нафари Хоразм вилоятида,
  • 26 нафари Тошкент вилоятида,
  • 107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 14  нафар,
  • Бухоро вилоятида 7 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Наманган вилоятида 11 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 34 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 18 нафар,
  • Фарғона вилоятида 9 нафар,
  • Хоразм вилоятида 5 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 94385(+242) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 682 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3782 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид