Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда фан олимпиадасида ғолиб бўлган 10 нафар ўқувчи халқаро университет талабаси бўлди
Куни кеча Наманган вилоятида физика, информатика ва тарих фанлари бўйича республика фан олимпиадаси ўтказилаётгани тўғрисида хабар берилган эди.
Унда вилоят босқичларида ғолиб чиққан 111 нафар ўғил-қиз икки турда билимларини синовдан ўтказди.

Якуний натижаларга кўра, физика фанидан Навоий давлат педагогика институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Умид Муҳаммедов, информатика фанидан Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Азимжон Ўринов, тарих фанидан Термиз Давлат университети қошидаги академик лицей ўқувчиси Бекзод Пардаев олимпиада ғолиблигини қўлга киритди.

Физика ва информатика фанларидан 10 ўқувчига Ўзбекистон–Корея халқаро университетида грант асосида имтиёзли ўқиш имкониятини берувчи 12 минг 800 АҚШ доллари миқдоридаги ваучер ва сертификат топширилди.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
09:10 / 24.05.2025