Жамият | 09:00 / 25.05.2021
2867
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Seoul Mun'да тадбиркорларга бизнес учун универсал ечимлар мавжуд

Сой бўйидаги тижорат биноларининг кенг танлови ҳар қандай турдаги бизнес учун биноларни танлашга имкон беради.

Умумий майдони 40 000 квадрат метр бўлган Seoul Mun ўзига хос савдо ва кўнгилочар мажмуи пойтахт марказида, уч қаватли кўринишда барпо этилмоқда, сой бўйида кўплаб дўконлар, пиёда сайр йўлаклари ва тўхташ жойлари бўлади. Тижорат кўчмас мулк лойиҳаси 270 дан ортиқ биноларни ўз ичига олади. 13 дан 1000 квадрат метргача бўлган турли хил тижорат майдонлари бизнесингиз эҳтиёжларига мос кўчмас мулкни танлаш имконини беради.

3 метрдан 6 метргача бўлган шифт баландлиги эса жой эгалари учун ҳар бир квадрат метрдан самарали фойдаланиш ечимларини тақдим этади. Тижорат кўчмас мулкига сармоя киритишни режалаштираётганда, Seoul Mun лойиҳасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш керак. Knight Frank компаниясининг жаҳон экспертларининг таҳлилларига кўра қулай жойлашув, ташриф буюрувчилар трафиги, жойларнинг кенг танлови каби афзалликлар барқарор ва юқори даромадни таъминлайдиган асосий омиллардир.

Dream City Development компаниясининг сотув офисида барпо этилган махсус шоурумда лойиҳанинг афзалликларини яққол кўришингиз мумкин. Шунингдек, кўчмас мулкни танлаш бўйича керакли маслаҳатларни олишингиз мумкин.

Ягона маълумот маркази: +99871 202 22 22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Таshkent City ХИМ

Мўлжал: «Халқлар дўстлиги» майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл 

Сайт: seoulmun.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид