Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланка яқинида контейнеровозда портлаш юз берди
Шри-Ланканинг Коломбо порти яқинида 25 тонна азот кислотаси ташиётган MV X-Press Pearl контейнеровозида портлаш юз берди. Портлаш 20 майдан бери ёнаётган кема ҳарбий авиация ва ҳарбий денгизчилар томонидан ўчирилиши вақтида содир бўлган.
Воқеа оқибатида 2 киши жароҳат олган. Кема экипажи эвакуация қилинган. Кема соҳилбўйидан денгиз ичкарисига 50 денгиз милига олиб кетилмоқда. Ундаги ёнғинни тўхтатишнинг иложи бўлмаяпти.
Маҳаллий ОАВда маълум қилинишича, кемадаги камида 8та контейнер сувга тушиб кетган.
Маълумотларга кўра, Шри-Ланкага кемадаги ёнғинни ўчириш учун Нидерландиядан зарур ускуналарга эга махсус кема келиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
15:08 / 11.05.2025
Шри-Ланкада автобус жарликка қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
18:35 / 09.05.2025
Шри-Ланкада вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
11:33 / 24.02.2025
Шри-Ланкада “адвокат” суд залида гумонланувчини отиб ташлади
22:08 / 20.02.2025