Спорт | 11:20 / 25.05.2021
18962
2 дақиқада ўқилади

Табиат қўйнидаги тайёргарлик. Миллий жамоанинг Чимёндаги йиғинидан эксклюзив фотогалерея

ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий жамоаси Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудда йиғин ташкил этган. 24 май, душанба куни Kun.uz ва Tribuna.uz сайти ижодкорлари Вадим Абрамов бошчилигида ўтаётган миллий жамоамиз машғулотларида бўлиб қайтишди.

Асосан жисмоний тайёргарликка катта урғу берилаётган ўқув-машғулот йиғини қувноқ кайфиятда ўтмоқда. Легионерлар орасидан Одил Аҳмедов ҳаммадан аввал сафга қўшилган бўлса, сўнг Беларусдан Шаҳзод Убайдуллаев, Бирлашган Араб Амирликларидан Жалолиддин Машарипов, Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров, Достонбек Ҳамдамов етиб келган. Шунингдек, Душанбеда ўтган ОФК кубогида иштирок этган «Насаф» вакиллари ҳам сафда. Тез орада, Италиядан Элдор Шомуродов, Қозоғистондан Игорь Сергеев ва Кореядаги легионерларимиз ҳам машғулотларга қўшилиши кутилмоқда.

Қуйида миллий жамоамизнинг Чимён тоғ ёнбағридаги табиат қўйнида ўтказаётган машғулотлардан Kun.uz ва Tribuna.uz сайти ижодкорларининг уюштирган эксклюзив фотогалереясини томоша қилинг.

Суратлар муаллифи – Маъруфжон Асқаров

Мавзуга оид