Ўзбекистон | 12:00 / 25.05.2021
3809
4 дақиқада ўқилади
Реклама

TASHKENT INDEX ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар учун янги имкониятлар таклиф этади

MIMAR Development компанияси тадбиркорларни Tashkent INDEX мажмуасидаги ишлаб чиқариш майдонлари билан таништирди.

20 май куни MIMAR Development компаниясининг савдо офисида, Янгиҳаёт туманида жойлашган Tashkent INDEX мажмуасининг ишлаб чиқариш майдонларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирга ўз ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйишда тажрибага эга пойтахт тадбиркорлари таклиф қилинди.

Тақдимот Tashkent INDEX қурилиш майдонига махсус экскурсия билан бошланди. Экскурсия давомида, ташкилотчилар бу ерда пойтахтнинг энг катта саноат парки ташкил этилаётганини таъкидлаб ўтишди. Tashkent INDEX ишлаб чиқариш зонасининг умумий майдон ҳажми 85 минг м² ташкил этади.

Бу ерда тадбир меҳмонлари тўғридан тўғри мажмуанинг бутун кўламини кўриш билан биргаликда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва қурилиш жараёни билан танишдилар.

Тадбирнинг иккинчи қисми Янгиҳаёт туман ҳокимлиги вакиллари ва таклиф этилган меҳмонлар нутқларига бағишланди. MIMAR Development томонидан тақдимот Tashkent INDEX лойиҳасида иштирок этаётган хорижлик мутахассислар томонидан амалга оширилди:

  • Тургай Ешил – MIMAR Development компаниясининг бош маслаҳатчиси;
  • Мурат Бозкуш – мажмуада хизмат кўрсатиш корхонасига масъул бўлган MIMAR Service бошқарув компаниясининг ижрочи директори.

Ташкилотчилар Tashkent INDEX Янгиҳаёт туманида амалга оширилаётган энг йирик сармоявий лойиҳалардан бири эканлигини таъкидладилар. Туман ҳокимлиги вакиллари Tashkent INDEX йирик саноат марказига айланишига ҳамда ишлаб чиқариш ва логистика соҳасида бир неча минг янги иш ўринлари яратилишига ишонч билдирди.

Самарали ишлаб чиқариш учун янги имкониятлар

Тургай Ешил Tashkent INDEX'да аҳоли учун яратиладиган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди. Хусусан, тадбиркорлар тўлиқ жиҳозланган ишлаб чиқариш майдонларига эга бўлишади. Бу шуни англатадики, барча керакли коммуникациялар тўғридан-тўғри майдонларга етказилади: газ ва электр таъминоти, ҳаво алмашинув тизими, шунингдек қувурлар тизими. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини намойиш этишлари учун махсус кўргазмалар маркази яратилиши кўзда тутилган.

Tashkent INDEX маҳаллий корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишига алоҳида эътибор қаратилди. Шу тариқа логистика маркази фаолияти ташкил этилади ва бошқа мамлакатларга маҳсулотларни юбориш имкониятини яратади.

TASHKENT INDEX махсус маркетплейси

Мурат Бозкушнинг нутқи компаниянинг янги ва энг катта маркетплейсини яратиш бўйича келажакдаги режаларига бағишланди, бу ерда дўкон эгалари ўз маҳсулотларини интернет орқали сотишлари ва бутун Ўзбекистон бўйлаб харидорларга юборишлари мумкин. Tashkent INDEX онлайн тижорат платформаси яратилиши туфайли тадбиркорлар ўзларининг ихтиёрида яна бир самарали савдо каналига эга бўлишади.

Тақдимот якунида маърузачилар яратилган шарт-шароитлар орқали Tashkent INDEX муваффақиятли ишлаб чиқариш ва экспортбоп маҳсулотларни яратиш учун мақбул жойга айланишини таъкидладилар.

Сиз ўзингизнинг ишлаб чиқаришингизни ташкил этиш бўйича батафсил маълумотни MIMAR Development савдо офиси орқали олишингиз мумкин. Менежерлар сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб беришади.

Савдо офиси ҳар куни соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Алоқа учун: +99855-900-99-99

Манзил: Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Янги Сергели ва Қипчоқ кўчалари кесишуви.

Мўлжал: Сергели ярмаркасидан 200 метр масофада.

Сайт: mimar.uz

Telegram: t.me/mimargroupuz

Facebook: fb.com/mimaruzbekistan

Instagram: @mimargroup.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид