Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия компанияси Фарғонада шамол электр станцияси қуришни режалаштиряпти
Малайзиянинг «Clipper Energy» компанияси Фарғона вилоятида 450 миллион доллардан ортиқ тўғридан тўғри сармояси асосида 1000 Мвтгача қувватга эга шамол электр станцияси қуриши мумкин.
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Малайзиянинг «Clipper Energy» компанияси вакиллари ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этилди.
«Дунё» хабарига кўра, учрашувда томонлар Фарғона вилоятида 450 миллион доллардан ортиқ тўғридан тўғри Малайзия сармояси асосида 1000 Мвтгача қувватга эга шамол электр станциясини бунёд этиш масалаларини муҳокама қилган.
Музокаралар чоғида «Clipper Energy» компанияси асосчиси Моҳд Ҳалим Шоҳ юқорида қайд этилган инвестиция лойиҳаси доирасида компания томонидан амалга оширилаётган ишлар, жумладан, тегишли лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, асбоб-ускуналар етказиб берувчини танлаш ва бошқа жиҳатлар ҳақида маълумот берган.
Учрашув натижасида июль ойида «Clipper Energy» вакилларининг ҳамкорлик шартномасини имзолаш, лойиҳанинг манзилини аниқлаш ва компаниянинг Фарғона вилоятида офисини очиш учун Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.
Маълумот учун, 2020 йилнинг декабрь ойида томонлар ўртасида ушбу лойиҳани амалга оширишнинг техник-иқтисодий асосларини ўрганиш ишларини ташкил этиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди.
Аввалроқ, «ACWA Power» компанияси томонидан Қорақалпоғистонда 1500 Мвт қувватга эга шамол энергетикасини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш тўғрисида битим имзоланганди.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
19:58 / 21.05.2025
Яйпанда шундай ошхона бор: Ош салат, нон ва чойи билан 8 минг, шўрва эса 10 минг сўм
12:13 / 06.05.2025
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди
15:15 / 22.04.2025