Малида ҳарбий тўнтарувдан кейин чегаралар ёпилди ва комендантлик соати киритилди
Малининг ҳарбий раҳбарияти мамлакатнинг ҳаво ва қуруқликдаги чегараларини ёпиб, комендантлик соати киритди. 24 май куни Малининг вақтинчалик президенти Ба Ндао ва бош вазири Мухтор Уан ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинганди.
Seneweb янгиликлар порталининг хабар беришича, комендантлик соати бутун мамлакат бўйлаб соат 20дан 6гача амал қилади. Ушбу чоралар мамлакат раҳбарияти ҳарбийлар томонидан ҳибсга олингандан кейин юзага келган сиёсий инқироз билан боғлиқ ҳолда қабул қилинган.
Президент ва бош вазир ҳукуматнинг янги таркиби эълон қилингандан кейин ҳибсга олинган. 25 май куни Мали вице-президенти Ассими Гоита уларни барча ваколатлардан маҳрум қилган. 26 май куни Ндао ва Уан истеъфога чиқишини эълон қилиб, ўз лавозимларини тарк этди.
Маълумотларга кўра, 26 май куни Мали пойтахти Бамакода Гоита бошчилигидаги ҳарбийлар ва Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамиятининг (ЭКОВАС) мамлакатга келган делегацияси аъзолари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтган. Делегацияга Нигериянинг собиқ президенти Гудлак Жонатан бошчилик қилмоқда. ЭКОВАС Ндао ва Уан зудлик билан озод қилинмаса, малилик ҳарбийларга нисбатан санкциялар қўлланиши билан таҳдид қилган. Ўз навбатида, Гоита икки кун ичида янги ҳукумат тайинлашни режалаштираётганини маълум қилган. Шу билан бирга, мамлакатнинг янги вақтинчалик президенти тайинлангунга қадар ҳокимият ҳарбийлар қўлида қолади. Бироқ маслаҳатлашувлар давом этмоқда ва томонлар ҳали ўз фикрини ўзгартириши мумкин.
Ба Ндао Малида 2020 йил августда содир этилган ҳарбий тўнтарувдан кейин вақтинчалик президент этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
15:35
Малида «Вагнер» ХҲКнинг бир неча ёлланма аскарлари ўлдирилди
13:20 / 15.10.2024
Киев Малидаги исёнчиларга УУА етказиб берилгани ҳақидаги маълумотни рад этди
07:51 / 06.08.2024
Киев: Малининг дипломатик муносабатларни узиш ҳақидаги қарори - шошқалоқлик
14:37 / 05.08.2024